Помидор касалликлари
Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди.Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ ўзи чиққан ва томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
Мазкур касалликка қарши фунгицидлар пуркаш ва касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш унга қарши курашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик кқўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.
28 ЭНЕРГО – ТЕЖ АМКОР ИССИҚ ХОНА ЛАРНИ ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА Қ ЎЛЛАНМА
ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ (FOL)
Зарарланган ниҳоллар ўсишдан тўхтайди, унинг катта ёшли барглари ва уруғ паллалари эса сарғаяди ва сўлийди. Кучли зарарланганда ниҳоллар кўпинча нобуд бўлади. Катта ёшли нисбатан йирик ўсимликларда касалликнинг биринчи белгилари анча қари баргларнинг сарғайиши кўринишида намоён бўлади. Кўпинча мураккаб баргнинг бир томонидаги япроқчалари ёки шохнинг бир томонидаги баргларнинг сарғайиши кузатилади. Зарарланган барглар сўлийди ва қуриб қолади, аммо тўкилиб кетмайди. Зарарланган ўсимликларда қуёшли кунларда кундузги сўлиш кузатилади ва улар кўпинча ўсишдан тўхтайди. Ўсимликнинг пояси диагонал бўйича кесилганда ёки марказий пояга туташган ён шохлар узиб олингандаўтказувчи тўқималарнинг ўсимлик бўйлаб юқорига қараб тарқалувчи ўзига хос қизғиш-жигарранг тусга кирганлиги кўринади.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши ва қишлоқ хўжалик техникалари, зарарланган ўсимликлар қолдиқлари ва суғориш увлари билан тарқалиши мумкин. Зарарланиш тупроққа ишлов берувчи ускуналар таъсир шикастланган илдизлар, қўшимча илдизлар ва нематодалар орқали содир бўлади. Касаллик тупроқнинг ҳарорати юқори (28°С) бўлганда тез ривожланади. Озуқа микроэлементлари, фосфор ва аммиак азотининг юқори концентрацияси касалликнинг кучайишига имкон беради.
Чидамли навлардан фойдаланиш мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
КЛАДОСПОРИОЗ (FF)
сарғаяди ва тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи белгилари қари баргларнинг ташқи юзасида зарарланган жойлар кўринишида пайдо бўлади, уларнинг ранги оч яшилдан сарғишгача ўзгаради.
Бир вақтнинг ўзида баргнинг остки юзасидазамбуруғнинг зайтунранг-яшил конидиялари тўпламиҳосил бўлади. Касаллик ривожланган сари барглар сарғаяди ва тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи белгилари қари баргларнинг ташқи юзасида зарарланган жойлар кўринишида пайдо бўлади, уларнинг ранги оч яшилдан сарғишгачаўзгаради.
Бир вақтнинг ўзида баргнинг остки юзасидазамбуруғнинг зайтунранг-яшил конидиялари тўпламиҳосил бўлади. Касаллик ривожланган сари барглар сарғаяди ва тўкилиб кетади.
Барглардан ташқари ўсимликнинг пояси, гуллари ва мевалари хам зарарланиши мумкин. Зарарланган меваларнинг банди томонида қора рангли пўстдор чириш ҳосил бўлади.
КАСАЛЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ:
Касаллик қўзғатувчи замбуруғнинг хаётчанлиги тупроқда ва зарарланган ўсимлик қолдиқларида бир йилдан бироз камроқ муддат мобайнида сақланиши мумкин. Замбуруғнинг конидиялари шамол ва ёмғир томчилари билан осон тарқалади. Улар ишчиларнинг кийими ва қишлоқ хўжалик машиналари билан хам тарқалиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига юқори нисбий намликдаги ҳаво (90%) ва ҳароратнинг юқори (24°С) бўлиши қулай имконият яратади. Унутмаслик лозимки, зарарланиш ҳароратнинг 10-32°С дипазонида юз беради. Ҳавонинг нисбий намлиги 85% дан кам бўлганда касаллик ривожланишдан тўхтайди.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
Фунгицидларни ўз вақтида пуркаш, шунингдек ҳавонинг айланишини таъминлаш ва иссиқхонани иситиш йўли билан ҳавонинг нисбий намлигини 85% дан пасайтириш касалликнинг зарарини камайтирувчи самарали чора бўлиши мумкин.Имкониятга қараб чидамли навлардан фойдаланиш тавсия этилади, бироқ бу кўпинча мазкур замбуруғнинг хилма-хил физиологик ирқлари туфайли қийинчилик туғдиради. Чидамли навлардан фойдаланиш мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
САРИҚ ДОҒЛИ БАРГЛАРНИНГ СЎЛИШИ (TYLCV)
КАСАЛЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ:
Касалликни қўзғатувчи вирус зарарланган помидор ўсимлиги ёки итузумгулдошлар оиласига мансуб бир неча хил бегона ўтлардан батат оққаноти личинкасига ўтади ва персистент усулда (яъни ташувчининг организмида узоқ вақт сақланган холда) помидор ўсимлигига оққанотнинг етук зотлари томонидан олиб ўтилади. Вирус механик йўл билан юқмайди. Мазкур касалликнинг кучли авж олиши кўпинча оққанот популяциялари сонининг ортиб кетиши билан боғлик бўлади.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
Чидамли навлардан фойдаланиш, шунингдек помидор экинзорлари яқинидаги итузумгулдош бегона ўтларни йўқотиш касалликнинг зарарини анча камайтиришгаимкон беради. Ўсимликларга минерал мойлар билан тизимли ишлов бериш касалликнинг тарқалиш даражасини камайтириши мумкин, чунки бунда вируснинг оққанотга ўтиши ва у орқали юқиши камаяди. Кўчат қаторларини оққанотларни жалб этувчи сариқ полимер плёнка билан мульчалаш ва инсектицидларни мунтазам пуркаб туриш айрим худудларда мазкур касалликка қарши курашда самарали натижа берган.
ЗАНГ КАНА — помидор мевалари ва барглари шаклини ўзгартириб ўстирмай қўяди. Унга хос асосий хусусият ўсимлик барги ва меваларида катта-катта гурух шаклида тўпланишидир. Агарда уз вақтида унга қарши кураш чоралари қўлланилмаса, у ҳосилнинг бутунлай нобуд қилиши мумкин.
Занг канага қарши курашишда ўсимликларга 0,1 фоизли неорон ёки 0,1% ниссаран препаратлари билан пуркаб ишлов берилса, сепилгандан сўнг 2-куни каналар бутунлай қирилишини таъмин этади, бу препаратни ҳосилни теришдан бир ой олдиндан қўллаш лозим. Занг канага қарши курашда синовдан ўтказилган препаратлар бўйича энг яхши натижа таркибида олтингугурти бўлган препаратлар бўйича олинди. Жумладан, бир қисм майдаланган олтингугуртга 2 қисм тупроқ аралашгириб чанглатиш жуда яхши натижа беради.
ЎРГИМЧАК КАНА — республикамиздаги иссиқхоналар майдонларининг барчасида тарқалган. У баргларнинг пастки қисмига жойлашиб олиб, ўсимлик шираси билан озиқланади, у билан кучли зарарланган ўсимлик қисми ўргимчак тури билан қопланади.
Ўргимчак канага қарши курашишда 0,1% ниссаран, 0,1 фоизли неорон, 0,2 фоизли акрекс препаратларидан фойдаланилади.
Источник