- Uzum. Pomidor, Bodring, kasalliklariga qarshi DORILAR Yetkazib berish hizmati mavjud.
- Akmal Ruziev
- Муроджон Бустанов
- Самсунг Кор
- OLTIARIQ UZ
- Ilhomjon Yormamatov
- Ilhomjon Yormamatov
- Xayrullo Xoshimov
- Гуласал Бозорова
- Досии фф
- Досии фф
- Uzum. Pomidor, Bodring, kasalliklariga qarshi DORILAR Yetkazib berish hizmati mavjud.
- Atomic Heart прохождение Голова Петрова и смерть Штокхаузена | Xiaomi Redmi G Pro 2022
- 「荒野の向こう側」 花田憲彦 牧師
- Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш
- Помидор нихоллари касалликларини
Uzum. Pomidor, Bodring, kasalliklariga qarshi DORILAR Yetkazib berish hizmati mavjud.
Умиджон Аьзамжон. Жуда улуг иш килябсизлар. Мен шу ёшда энди урганябман узумни.жуда батафсил.доно фикрлар эшитябман.Оллох доим кулласин сизларни.рахмат.
Akmal Ruziev
Ассаломалекум, маккажухорига дориларине курсак эди3
Муроджон Бустанов
Манга ухшаб ким кормасдан олдин класс босади
Самсунг Кор
OLTIARIQ UZ
Ilhomjon Yormamatov
Умид акани агародини коргиси келйотканлар борми
Ilhomjon Yormamatov
Салом умид ака рахмат уруг дукони хам тортип койинг
Xayrullo Xoshimov
Yaxshi, zo‘r.
Фунгицид, инсектицид, акарицид хулас цид лар хақида маълумот берилса яхши бўлар эди.
Гуласал Бозорова
Досии фф
Акалар топаз деген дары кандай результат берет Жузумго гулудон кийин, билгендер болсо айтып коюнундаз
Кичипейилдике, Алла ыраазы болсун.
Досии фф
Молодец акаа ушундай видеолорду чыгарып турун эн соонун
00:21:11 UMID uz
Uzum. Pomidor, Bodring, kasalliklariga qarshi DORILAR Yetkazib berish hizmati mavjud.
01:40:28 IRON @ GAMES
Atomic Heart прохождение Голова Петрова и смерть Штокхаузена | Xiaomi Redmi G Pro 2022
01:06:41 セブンスデー・アドベンチスト立川キリスト教会
「荒野の向こう側」 花田憲彦 牧師
00:07:11 BOXWELT
Источник
Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш
Белгилари: Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради. Жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари: Касалликни қўзғатувчи замбуруғ томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.
Кураш чоралари: Мазкур касалликка қарши фунгитсидлар пуркаш ва касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш зарур. Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик кўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.
Фузариоз сўлиш касаллиги
Белгилари: Зарарланган ниҳоллар ўсишдан тўхтайди. Ниҳолларнинг катта ёшли барглари ва уруғ паллалари сарғаяди ва сўлийди. Кучли зарарланганда ниҳоллар кўпинча нобуд бўлади. Катта ёшли нисбатан йирик ўсимликларда касалликнинг биринчи белгилари анча қари баргларнинг сарғайиши кўринишида намоён бўлади. Кўпинча мураккаб баргнинг бир томонидаги япроқчалари ёки шохнинг бир томонидаги баргларнинг сарғайиши кузатилади. Зарарланган барглар сўлийди ва қуриб қолади, аммо тўкилиб кетмайди. Зарарланган ўсимликларда қуёшли кунларда кундузги сўлиш кузатилади ва улар кўпинча ўсишдан тўхтайди.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари: Касалликни қўзғатувчи замбуруғ тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши ва қишлоқ хўжалик техникалари, зарарланган ўсимликлар қолдиқлари ва суғориш сувлари билан тарқалиши мумкин. Касаллик тупроқнинг ҳарорати юқори (28°С) бўлганда тез ривожланади.
Кураш чоралари: Чидамли навлардан фойдаланиш мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
Кладоспориоз касаллиги
Белгилари: сарғаяди ва тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи белгилари қари баргларнинг ташқи юзасида зарарланган жойлар кўринишида пайдо бўлади. Уларнинг ранги оч яшилдан сарғишгача ўзгаради. Бир вақтнинг ўзида баргнинг остки юзасида замбуруғнинг зайтунранг-яшил конидиялари тўплами ҳосил бўлади. Касаллик ривожланган сари барглар сарғаяди ва тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи белгилари қари баргларнинг ташқи юзасида зарарланган жойлар кўринишида пайдо бўлади. Уларнинг ранги оч яшилдан сарғишгача ўзгаради.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари: Касаллик қўзғатувчи замбуруғнинг ҳаётчанлиги тупроқда ва зарарланган ўсимлик қолдиқларида бир йилгача сақланиши мумкин. Замбуруғнинг конидиялари шамол ва ёмғир томчилари билан осон тарқалади. Улар ишчиларнинг кийими ва қишлоқ хўжалик машиналари билан хам тарқалиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига юқори нисбий намликдаги ҳаво (90%) ва ҳароратнинг юқори (24°С) бўлиши қулай имконият яратади. Ҳавонинг нисбий намлиги 85% дан кам бўлганда касаллик ривожланишдан тўхтайди.
Кураш чоралари: Фунгитсидларни ўз вақтида пуркаш, шунингдек ҳавонинг айланишини таъминлаш ва иссиқхонани иситиш йўли билан ҳавонинг нисбий намлигини 85% дан пасайтириш касалликнинг зарарини камайтирувчи самарали чора бўлиши мумкин. Имкониятга қараб чидамли навлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бироқ бу кўпинча мазкур замбуруғнинг хилма-хил физиологик ирқлари туфайли қийинчилик туғдиради. Чидамли навлардан фойдаланиш мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
Сариқ доғли баргларнинг сўлиш касаллиги
Касалликнинг ривожланиш шароитлари: Касалликни қўзғатувчи вирус зарарланган помидор ўсимлиги ёки итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтлардан батат оққаноти личинкасига ўтади. Персистент усулда (яъни ташувчининг организмида узоқ вақт сақланган холда) помидор ўсимлигига оққанотнинг етук зотлари томонидан олиб ўтилади. Вирус механик йўл билан юқмайди. Мазкур касалликнинг кучли авж олиши кўпинча оққанот популяциялари сонининг ортиб кетиши билан боғлик бўлади.
Кураш чоралари: Чидамли навлардан фойдаланиш, шунингдек помидор экинзорлари яқинидаги итузумгулдош бегона ўтларни йўқотиш касалликнинг зарарини анча камайтиришга имкон беради. Ўсимликларга минерал мойлар билан тизимли ишлов бериш касалликнинг тарқалиш даражасини камайтириши мумкин. Чунки бунда вируснинг оққанотга ўтиши ва у орқали юқиши камаяди.
Источник
Помидор нихоллари касалликларини
Помидор нихоллари касалликларини тупрокда учрайдиган замбуруглар (Fusariumsolani, Fusarium spp., Rhizoctoniasolani, Pythium spp., Phytophthora spp., Thielaviopsisbasicola) ва баъзи бактериялар (Erwinia sp.) кузгатади. Экилган уруг ва унаётган майсалар тупрок остидаёк чириб кетиши мумкин.
Тупрок юзасига чиккан нихолларнинг илдиз бугзи ингичкалашиб кунгир, сунгра кора тус олади ( “кора оёк” касаллиги), нихоллар бужмайиб, нобуд булади. Кузгатувчи зарарланган нихол атрофидаги усимликларга хам утади ва касалликнинг учоклари пайдо булади. Бу холат айникса иссикхоналарда тез-тез учрайди. Кечрок зарарланган нихоллар халок булмайди, аммо илдиз бугзи ингичкалашади ва тук тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кучириб экилганда яхши тутиб кетмайди.
Одатда илдиз ва илдиз бугзи зарарланиши кучатлар иссикхонага кучириб экилган кундан бошлаб 6 хафта давомида кузатилади. Вакт утиши билан помидорнинг Rhizoctonia solani ва Phytophthora spp. замбуругларига чидамлилиги кучайиб боради ва 6 хафтадан кейин кучатлар кам холларда зарарланади.
Касалликка помидордан ташкари баклажон, калампир турлари ва бегона утлар хам чалинади.
Тупрокда кузгатувчиларнинг пропагулалари канча куп булса, об-хаво факторлари билан боглик холда, зарарланган нихоллар сони хам шунча куп ва зарарланиш даражаси шунча баланд булади. Хaрорат паст (4-10 о С) ва намлик юкори булиши (ёмгир, шудринг), совук сув билан сугориш, кучатлар зич жойланиши, кучириб экиш уз вактидан кечиктирилиши, нихоллар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупрок устида каткалок пайдо булиши нихол касалликларини кучайтиради.
Кузгатувчи замбуруглар тупрокда сакланади. Иссикхонада хар йили уша тупрокни ишлатиш унда патоген замбуруглар микдори купайиб боришига ва касаллик учоклари пайдо булишига олиб келади.
Rhizoctonia solani Узбекистоннинг барча минтакаларида таркалган ва бу замбуруг хакида батафсил маълумотлар “Картошка нихоллари ризоктониози” булимида баён этилган. Замбуруг помидорнинг илдиз бугзида курук, оч-кунгир доглар ривожланишига олиб келади; доглар устида баъзан лупа билан осон куринадиган оч-кунгир могор пайдо булади. T. basicola Узбекистоннинг жанубида (Сурхондарё вилоятида) анча кенг таркалган, бошка минтакаларида кам учрайди.
Кузгатувчининг белгилари: Thielaviopsis basicola. Помидор (ва бошка сабзавот экинлари хамда куп бошка усимликлар) тукималарига киргандан сунг 2-4 кун ичида илдизнинг устки кисмларида 2 хил спора хосил килади: фиалоконидия (эндоконидия) ва артроспора (хламидоспора). Фиалоконидиялар узунлиги 100 мкм гача, диаметри 5-8 мкм, таги шиш ва устки кисми цилиндрсимон булган фиалидаларнинг ичида ривожланади. Фиалоконидиялар цилиндр шаклли, икки томони хам силлик, рангсиз, бир хужайрали, улчами 6- 26×2,5-6 мкм. Артроспоралар калин кобили, тук-кунгир, диск шаклли, занжирсимон, занжирчаларда узок сакланади ва улардан кийинлик билан ажралади. Хар бир занжирча 2-8 спорадан иборат, занжирчанинг энг пастидаги спора рангсиз. Занжирчалар улчами 24-55×8-16 мкм, алохида спораларники – 10-20×5-8 мкм.
Лабораторияда агарли озука мухитларида замбуруг колонияларининг ранги одатда кулранг. Далада касалликка мойил экин йуклигида артроспоралар “фунгистазис” ходисаси мавжудлиги туфайли, тупрокда усмасдан бир ёки бир неча йил сакланади. Касалликка мойил экин тури (мисол учун, помидор) экилгач, нихоллар илдизларидан чикарадиган органик моддалар фунгистазисни бузади, замбуруг споралари “уйгониб”, усади ва нихолларни зарарлайди.
Fusarium solani замбуругининг белгилари “Дуккакли экинларнинг майсалари ва илдизи чириши”, Pythium debaryanum – “Карам нихол касалликлари”, Rhizoctonia solani – “Картошка нихоллари ризоктониози” ва Erwinia carotovora турининг белгилари “Картошка нихолларида “кора оёк” ва туганакларида “юмшок чириш”” булимларида келтирилган.
Кураш чоралари. Уруг экишдан олдин иссикхоналардаги тупрокни дезинфекция килиш ёки алмаштириш лозим. Унаётган уруг, уругпалла, нихол ва илдиз чириш касалликларига карши курашнинг энг самарали усули тупрокни буг ёки кимёвий препаратлар (метилбромид, дазомет) ёрдамида зарарсизлантиришдир. Касаллик кучатларда курингандан кейин фунгицид куллаш бефойда, аммо у патогенлар таркалиши ва касаллик ривожланишини камайтириши мумкин.
Помидор уруглари паст нисбий намлик ва паст хароратда сакланиши, сифатли ва юкори усиш энергиясига эга булиши, экишдан олдин 2 кун давомида 52°С ва 1 кун 72°С хароратда киздирилиши, самарали ва таъсир доираси кенг фунгицид (мисол учун, Витавакс 200ФФ) ёки триходермин (7 г/кг) билан дориланиши, кучатларнинг тагига Террахлор Супер X фунгицидининг эритмаси (1 илова) куйилиши лозим.
Уруглик экиш учун тайёрланган тупрок (компост)ни Pythium spp. Ba Phytophthora spp. турларига карши этридиазол Rhizoctonia solani га карши куинтоцен, барча патогенларга карши Террахлор Супер X билан зарарсизлантириш энг юкори самара беради.
Кучат устириш жараёнида тупрок харорати 18 0 С дан паст ва намлиги керагидан ортик булмаслиги лозим; агротехника коидаларига тула риоя килиш, экинни илик сув билан сугориш, касалликка чалинган, нимжон нихолларни ягана пайтида олиб ташлаш керак.
Кучатлар кучириб экилгандан сунг 6 хафта утгач, улар R. solani га карши чидамлилик хосил килади.
Юкорида курсатилган препаратлар булмаса, кучат экишдан олдин тупрокни кайнок сув ёки 1% ли марганцовка эритмаси билан сугориш лозим. Кора оёкнинг учоги топилса, касал нихолларни эхтиёткорлик билан олиб ташлаш, уша жойга калий перманганат эритмаси (10 л сувга 3-5 г KMnO4) куйиш, камрок зарарланган кучатларни хам уша эритма билан сугориш, уларнинг кушимча илдизлари ривожланиши учун усимлик тагига 2 см баландликда мульча (юкори хароратда киздирилган кум ёки кум ва кул аралашмасини 1 кв м майдонга 100 г сарфлаб) солиш, сунгра бир хафта давомида сугормаслик лозим (Пидопличко, 1977; Пересыпкин, 1982; Watterson, 1985; Хакимов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005).
Э. Холмуродов, Б. Хасанов, Ш. Комилов, Г. Холмуминова
«ПОМИДОР КАС АЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА КАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ БУЙИЧА ТАВСИЯНОМА» Тошкент – 2012
Источник